Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошлоқда 2,9 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
11:32 / 2025-06-16

Юртимизда табиий газдан қонуний фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар доирасида яна бир қонунбузарлик ҳолати қайд этилди.

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида ўтказилган текширувда “Турват” саноат тармоғидан газ олувчи “Н. И. Б.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ)да ноқонуний фаолият аниқланди.  

Мутахассислар томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида ўлчов тизими қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатилгани маълум бўлиб, бу орқали газ истеъмолида ҳужжатлаштирилмаган ҳолатлар кузатилган. Натижада 2 миллиард 901 миллион сўмлик зарар ҳисоблаб чиқилиб, ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилди ва ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.  

“Ҳудудгазтаъминот” ахборот хизматига кўра, бундай ҳолатлар табиий бойликлардан оқилона ва адолатли фойдаланиш, энергия ресурсларининг самарали бошқарилишига путур етказади. Шу боисдан ҳам мазкур қонунбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирлари мунтазам равишда давом эттирилади.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА