Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошлоқ туманига пресс-тур уюштирилди
12:16 / 2023-11-06

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигидаги медиа-режага асосан, Тошлоқ туманига пресс-тур ташкил этилди.  

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ташкил этилган пресс-турда журналист ва блогерлар туман марказида янги фойдаланишга топширилган кўп тармоқли шифохона фаолияти билан таништирилди.  

Дастлаб, ОАВ вакиллари тиббиёт бирлашмасига қарашли 5 қаватли 175 ўрин-жойга эга бўлган янги бино ҳақида маълумот олди. Таъкидландики, 22,6 миллиард сўм маблағ сарфланиб, барпо этилган бинода клиник даволаш бўлимларининг ишга тушиши натижасида тумандаги 214 минг нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланди.

[gallery-14405]

Тиббиёт биносида қабул-диагностика, реанимация, туғуруқхона бўлими, хирургия ҳамда терапия бўлимлари мавжуд бўлиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар яратилган. Беморларга аниқ ташхис қўйиш учун рақамли рентген, замонавий УТТ аппарати, гастрофиброскоп, ЭКГ аппаратлари ўрнатилган. Иштирокчилари беморлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда замонавий тиббий жиҳозлар билан яқиндан танишди.

Кейинги манзил “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига кўра таъмирдан чиқарилган 54-оилавий поликлиника биноси бўлди. Таъкидлаш керак, “Қуйи Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 54-оилавий поликлиника биноси 1989 йилда қурилган бўлиб, таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. 19 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган ушбу оилавий поликлиника “Ташаббусли бюджет” натижасида тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, барча шароитларга эга бўлди. Таъмирлаш ишлари учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди. Яқин кунларда ушбу оилавий поликлиника барча шароитларга эга бўлган ҳолда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатади.  

Шу куни медиа-режага асосан, матбуот анжумани ҳам ташкил этилди. Унда туман ҳокими ўринбосари Элмуродхон Мадаминов туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига кўрсатилаётган ёрдам ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берди.  

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА