Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентнинг қадимий дарвозалари махсус дизайн асосида қайта тикланади
17:06 / 2022-05-18

Тошкент шаҳар ҳокимлигида тарих ва археология соҳаларида фаолият юритаётган экспертлар, соҳа мутахассислари, тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида пойтахтнинг қадимий дарвозаларни қайта тиклаш ишларини жадаллаштириш, дарвозаларнинг тарихий дизайн ва лойиҳа-концепцияларини пухта ишлаб чиқишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Йиғилишда жорий йилда Тошкентнинг 12 та қадимий дарвозаларидан 2 тасида қайта тиклаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Айтиш жоиз, 19 асрга қадар Тошкент шаҳри 12 та дарвозага эга бўлиб, қалъа девори билан ўралган. Ҳар бир дарвоза ўша ҳудуднинг қадимий номи ёки қайси йўналишда жойлашганлигига қараб аталган. Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой, Кўкча, Самарқанд, Камолон, Бешёғоч, Кўймас, Қўқон, Қашқар ва бошқалар шулар жумласидан.

Т.Рўзиев, ЎзА