Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентнинг икки туманида сув таъминоти вақтинча узилади
09:51 / 2023-02-13

Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманидаги айрим ҳудудлар метро қурилиши сабабли 13 февраль куни соат 09:00 дан 20:00 гача вақтинча сув таъминотидан узилади, дея хабар беради «Ўзсувтаъминот».

Сув таъминотидаги узилишга Сергели тумани "Қипчоқ" (Хонобод) кўчаси бўйлаб "ТХАЙ"дан "Файзли" кўчасигача бўлган ҳудудда ерусти метроси қурилиши жараёнида тармоқларнинг кўчириб ўтилиши сабаб бўлган.  

Шу боис Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманидаги йирик саноат корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари, мактабгача таълим ва мактаб таълим муассасаларида ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.  

Сергели тумани бўйича, «Дарё бўйи», «Файзли», «Жалоир», «Қипчоқ», «Суғдиёна», «Софдил», «Ўзгариш», «Ҳабибий», «Меҳригиё», «Янги Сергели», «Эзгулик», «Мададкор», «Зийнат», «Иттифоқ», «Нилуфар», «Бунёдобод» маҳаллаларида, йирик саноат корхоналарида, жумладан: "Рерсi" заводи, «Мўътабар» ун заводи, Ғишт заводи, Керамика заводи, Божхона омбори, ОБД қозонхонасида, Мактабгача таълим ва мактаб таълим муассасаларида ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида сув вақтинча ўчирилади.  

Янгиҳаёт тумани бўйича, «Қипчоқ», «Йўлдош», «Ал-Фарғоний», «Виқор», «Олчазор», «Дўстлик», «Чортоқ», «Чароғон», «Тошкент», «Ибрат», «Иқбол», «Ҳумо», «Янги Умид», «Ёрқин хаёт», «Марҳамат» маҳаллаларида сув вақтинча ўчирилади.  

Хизмат кўрсатиш ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, жумладан: 37-сонли поликлиника, 1-сонли туғруқ комплекси, Тери-таносили шифохонаси, Майитхона, Янгиҳаёт тумани ҳокимияти биноси, нон ишлаб чиқариш корхонаси, 12-сонли автобус саройи, кўтарма насос станцияси, «Грин-парк» боғи, «Эврика» болалар боғчаси, металл заводида ҳам сув вақтинча ўчади.  

Қайд этилишича, ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудларга сув махсус техникаларда етказиб берилади.  

 

ЎзА