Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентнинг 4 та туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди
10:37 / 2024-08-21

Бугун, 21 август куни пойтахтимизнинг айрим туманларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ матбуот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларига соат 10:00 дан 17:30 гача, Миробод туманига 10:00 дан 18:00 гача, Яшнобод туманига 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб берилмайди.  

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.  

Ш.Маматуропова, ЎзА