Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентлик ноқонуний овчи Термизда ушланди
10:08 / 2026-02-12

Сурхондарё вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси назоратчилари Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз тумани Учқизил кўли атрофидаги ялангликда ғайриқонуний ов қилган шахсни қўлга олди.

Рейд чоғида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи Эломон Фурқатов (исм-шариф ўзгартирилди) 13 бош ёввойи қуённи тақиқланган усул яъни, тунда ёритувчи мосламадан фойдаланган ҳолда овлагани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан пойтахтлик овчига белгиланган тартибда тегишли чора кўрилди. Ёввойи жониворларни овлашда фойдаланган уч дона ов милтиғи ашёвий далил сифатида олиниб, вилоят ички ишлар бошқармасига топширилди. Айни пайтда қарийб 700 километр йўл босиб, овчилик чигалини ёзмоқчи бўлган “меҳмон”нинг табиатга етказган зарар миқдори ҳисобланмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири