Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентга мартабали меҳмонлар ташрифи давом этмоқда
10:09 / 2026-01-25

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26 январь куни пойтахтимизда Осиё спорти учун йилнинг энг муҳим воқеаларидан бири — Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади. Қитъамизнинг 45 мамлакатидан Миллий Олимпия қўмиталари ва халқаро спорт экспертлари иштирокида ўтказиладиган ушбу нуфузли анжуман Янги Ўзбекистоннинг йирик халқаро тадбирларни юксак савияда ташкил этиш ва ўтказиш салоҳиятини яна бир бор намоён этади.

Айни дамда эса Тошкентга ушбу йирик спорт тадбирида иштирок этиш учун турли давлатлардан мартабали меҳмонлар ташрифи давом этмоқда. Жумладан, бу галги Ассамблеянинг фахрий меҳмонларидан бири — Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) раиси биринчи ўринбосари, Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний пойтахтимизга етиб келди.

Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти кутиб олди. Шуни таъкидлаш лозимки, Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси доирасида ташкилот раҳбарлиги учун ўтказиладиган сайловда ягона номзод сифатида кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Россия спорт вазири Дегтярёв Михаил Владимирович бошчилигидаги делегация ҳам юртимизга келган эди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА