Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдан водийга микроавтобус қатнови ташкил этилади
18:39 / 2024-03-27

Президентнинг 2023 йил 26 апрелдаги «Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридан Қамчиқ довони орқали Фарғона водийси вилоятларига микроавтобус қатнови ташкил этилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорига мувофиқ шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер танловлари 2024 йилнинг 1 май санасида бўлиб ўтади. 

Тендерга жойлаштирилган йўналишлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш ҳамда тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz сайти орқали амалга оширилади. 

Ш.Маматуропова, ЎзА