Бугунги глобал сиёсий маконда дипломатия энди марафон эмас – спринт. Минтақалар, манфаатлар ва геотехнологиялар чорраҳасига айланаётган Марказий Осиё эса бу “пойга”да марказий йўллар кесишадиган майдон вазифасини ўташга тайёр. Айни янги суръатга мослашаётган Ўзбекистон ва АҚШ муносабати эса прагматизм, тежамкор вақт, реал натижа ва тезкор ўзгаришлар остонасида турибди.
Мамлакатимиз ташқи сиёсати сўнгги йилларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган анъанавий ҳамкорлик чизиғидан юқорига – иқтисодиёт, таълим, технология ва ёшлар дипломатияси сари йўналди. Вашингтон учун Ўзбекистон – барқарор манзил, минтақаларни боғловчи кўприк ва келажак бозори сифатида намоён.
“Ким кучли таъсирга эга?” саволи бугун ўз ўрнини “Ким тезроқ ва ақллироқ ишлай олади?” тамойилига бўшатмоқда. Ҳозирданоқ ва кейинги ўн йилликда ўзаро ишонч, таълим, технология ва тезкор қарорлар Ўзбекистон –АҚШ муносабатининг асосий “қуроли”га айланади.
Асосий савол шу: ким бу мусобақада, нафақат тез, балки узоққа югура олади? Замонавий дипломатияни шахматга менгзаб бўлмайди. Энди тезлик, креатив тафаккур ва келажакни олдиндан кўра олиш салоҳияти устуворлик касб этади. Яъни, саҳнада – янги авлод дипломатлари.
Томонлар ўртасидаги жорий ва келгуси алоқалар мазмун-моҳиятини янгича шакл-шамойилда ёритиш учун ЎзА мухбири чуқур сиёсий билим ва кўникмага эга экспертлар – Сайфиддин Жўраев, Ҳабибулло Азимов ва Равшан Ғозиевга “rapid-fire” саволлар билан юзланди.
Демак, кузатинг: “Чақмоқ” саволларга қисқа, аниқ, асосийси қизиқарли ва фойдали жавоблар.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/NC_h68eTq6g?si=qPIGAFjv3cqj-inB" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё,
Ойбек Давронов (видео),
ЎзА