Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча “Афросиёб” йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди
11:16 / 2023-04-27

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 28 апрель кунидан 1 май кунига қадар 767/768-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида (4 та) 780/779-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида (2та) “Афросиёб” электропоездининг рейс ҳаракати йўлга қўйилди.

Ушбу йўловчи поезддаги барча чипталар эркин савдога чиқарилган.    

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:  

767-сонли "Самарқанд — Тошкент" йўналиши:  

Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19  

768-сонли "Тошкент — Самарқанд" йўналиши:  

Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48  

780-сонли "Тошкент — Қарши" йўналиши:  

Тошкент 07:00 — Қарши 10:21  

779-сонли "Қарши — Тошкент" йўналиши:  

Қарши 15:25 — Тошкент 18:50  

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўйилган қўшимча йўловчи поездлар чипталари туристик фирмалар томонидан берилган аризаларни четлаб ўтган ҳолда эркин савдога чиқарилди.  

 

Ш.Маматуропова,

ЎзА