Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдан Қозонга мунтазам рейслар йўлга қўйилади
09:50 / 2023-11-03

“Red Wings” компанияси шу йилнинг 16 ноябридан бошлаб Қозон — Тошкент — Қозон йўналиши бўйича мунтазам йўловчи рейсларини йўлга қўяди.

“Uzbekistan Airports” хабар беришича, рейслар мунтазам равишда ҳафтада бир марта – пайшанба кунлари SU95 самолётларида амалга оширилади.

“Red Wings” Россиянинг Домодедово аэропортида жойлашган авиакомпаниядир. У доимий ва чартер рейсларда йўловчи ташишга ихтисослашган.

Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистоннинг бешта шаҳридан Россиянинг бешта шаҳрига парвозларни амалга оширади.

Қозон – Россиянинг Волга ва Казанка дарёлари соҳилларида жойлашган жануби-ғарбий қисмидаги шаҳар. Татаристон Республикасининг пойтахтида ўзининг музейлари ва муқаддас қадамжолари билан машҳур бўлган қалъа - қадимий Қозон кремли жойлашган. Суюмбек минораси, Благовещенск соборининг кўк ва олтин гумбазлари ҳамда ёрқин “Кул-Шариф” жума масжиди Қозон кремлининг энг қизиқарли диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади. 

Роман Бондарчук тайёрлади, ЎзА