Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдан Москвага учган самолёт яна орқага қайтишга мажбур бўлди
10:33 / 2021-08-25

"Аэрофлот" авиакомпанияси самолёти чоршанба куни Тошкентдан Москвага учган, лекин техник сабабларга кўра, у яна аэропортга қайтиб қўнди, деди Тошкент аэропорти вакили РИА Новостига.

""Аэрофлот" авиакомпаниясига қарашли  рейс SU-7103 бўйича парвозни амалга ошираётган самолёт бугун соат 05:10 да Тошкент халқаро аэропортидан Москвага қараб учган, лекин техник сабабларга кўра, экипаж ҳаво кемасини орқага қайтаришга қарор қилган", - деди аэропорт вакили.  

Айни пайтда ҳаво кемаси аэропортнинг захира йўлагида турибди, Самолёт бортидагилардан ҳеч ким зиён кўрмагани маълум қилинди.