Тошкентдан Иссиқ-кўлга мавсумий автобус қатнови бошланади
Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 11 июнь санасидан бошлаб, "Uzautotrans Service" МЧЖ томонидан “Тошкент – Чўлпон-ота (Иссиқ-кўл)”йўналишида мавсумий автобус қатнови бошланади.
Қатновлар ҳар куни Yutong автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00да Тошкент автовокзалидан жўнайди.
Ш.Маматуропова,
ЎзА