Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги учрашувлар ШҲТ ва МДҲ майдонида саноат ривожига хизмат қилади
21:58 / 2022-07-15

Тошкент шаҳридаги Халқаро анжуманлар саройида 15 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар саноат вазирлари учрашуви ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар саноат сиёсати бўйича Кенгашининг VIII йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб саноат соҳаси давлат идоралари раҳбарлари ШҲТ доирасида саноатни ривожлантириш, кооперация асосида ишлаб чиқариш ҳажмини барқарор ўстириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш, янги технологиялар жорий этиш, моддий ва молиявий ресурслар жалб қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва саноат маҳсулотларини диверсификация қилиш бўйича ҳамкорликни янада жадаллаштириш масаласини муҳокама қилди.

Делегация раҳбарлари айни йўналишдаги шерикликни жаҳондаги геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари, юзага келаётган муаммоларга биргаликда жавоб чоралари кўриш юзасидан ҳам фикр алмашди.

Йиғилишда давлат корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ошириш ва ишлаб чиқариш боғлиқлигини юзага келтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, мамлакатимиз саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини кўрсатиш мақсадида кўргазма ташкил қилинди.

[gallery-7929]

Қолаверса, учрашув давомида ШҲТга аъзо давлатлар ишбилармон доиралари ўртасида саноат кооперациясини рағбатлантириш дастури, шунингдек, Конгресс ва кўргазма тадбирларини саноат вазирлари йиғилиши шафелигида ўтказиш ҳамда Саноатдаги инвестиция лойиҳалари маълумотлар банкини яратиш тўғрисидаги низомлар лойиҳалари кўриб чиқилди.

МДҲга аъзо давлатлар саноат сиёсати бўйича кенгаши йиғилиши доирасида ҳам бир қатор лойиҳалар муҳокама қилинди. Жумладан, саноат кооперациясини ривожлантиришнинг концептуал йўналишлари дастури лойиҳаси, 2035 йилгача энергетика соҳасида ҳамкорлик концепцияси ва ҳужжат ижросини таъминлаш бўйича устувор чора-тадбирлар режаси иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Бундан ташқари, меҳмонлар мамлакатимизнинг мавжуд саноат салоҳияти ва кооперация амалиётини намойиш этувчи объектларда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.

Ҳар икки анжуман якунида масъул вакиллар саноат соҳасида изчил ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Улуғбек МАҲМИРЗАЕВ, ЎзА мухбири