Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги тиббиёт академиясининг биноси бузиладими?
11:47 / 2024-01-04

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Эски ТошМи” тиббиёт академиясининг биноси бузилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Маданий мерос агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича,  “Эски ТошМИ” (Тиббиёт 29-сон даволаш бўлими академияси) биноси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган. Мазкур тиббиёт муассасаси ХIX асрда қурилган бўлиб, ҳозирда бино давлат мулки ҳисобланади.  

2024 йилнинг 3 январь куни Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси томонидан муаммо жойига чиққан ҳолда ўрганилганида ҳеч қандай қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмаётганлиги аниқланган. Тиббиёт маскани маъмуриятига бинода қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг тегишли рухсатномаси асосида ва лойиҳа-сметаларини тақдим этган ҳолда иш бошлаш кераклиги  тушунтирилган.

“Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 23-моддасига мувофиқ, “Давлат мулкида турган моддий-маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмаслиги” белгиланган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА