2021-2022 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Пучон университетини 400 нафар талаба тамомлаган бўлса, уларнинг 260 нафари Мактабгача таълим факультети битирувчиларидир.
Университетда катта байрам ташкил этилиб, битирувчиларга тантанали равишда диплом топширилди. Тадбирда Корея Республикасининг Пучон университети ректори жаноб Хан Жон Сок, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари, халқаро марказлар директорлари, шунингдек, нодавлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
– Ўқиш давомида ҳаётимда жуда кўп ижобий ўзгаришлар рўй берди, – дейди университет битирувчиси Моҳинур Бўриева. – Устозларимиздан олган билимларимиз келгусида жамиятда ўз ўрнимизни топишда асқотади. Ватанимиз тараққиётига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз, деган умиддаман.
Дарвоқе, битирувчи талабаларга корейс намунасидаги дипломлар топширилган бўлиб, “Корейс тили ва менежмент” ҳамда “Архитектура” факультетлари битирувчилари келгусида “2+2” ва “3+1” тизимида ўқишни давом эттиришлари мумкин.
М.Қосимова,
ЎзА