English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги МЧЖ 1 миллиард 352 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган
20:35 / 2024-06-25

Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати маълум қилди. Унга кўра, Яшнобод туманида жойлашган кўп қаватли турар-жой мажмуасини электр энергияси билан таъминловчи “А.Б.” МЧЖнинг ноқонуний ҳолати ошкор этилди.

Маълум бўлишича, МЧЖ тасарруфидаги электр қурилмалар электр ҳисоблагичсиз тўғридан-тўғри тармоққа уланган.

Назорат тадбирида мажмуа ҳудудидаги автотураргоҳда ҳужжатларсиз электромобилларни зарядлаш қурилмасини ўрнатиш ҳолати ҳам аниқланди. 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу вазият туфайли давлат манфаатларига 1 миллиард 352 миллион сўм зарар етказилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА