Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги Инха университети фаолияти такомиллаштирилади
14:46 / 2023-07-28

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳридаги Инха университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Инха университетини ташкил этиш бўйича идоралараро комиссия фаолияти тугатилиб, университетда ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқитиш учун малакали профессор-ўқитувчилар, шу жумладан чет эллик мутахассисларни жалб этиш вазифаси университетнинг ўзига, ҳар ўқув йилида университетга қабул квоталарини белгилаш вазифаси эса ўқув даргоҳи Васийлик кенгашига ўтказилади.

Университетнинг Инха университети (Корея Республикаси) таълим дастурлари бўйича таълим олган битирувчиларига белгиланган намунадаги Инха университети (Корея Республикаси) дипломи, Инха университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда Университет томонидан ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича таълим олган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги дипломлар берилади.

ЎзА