Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги энг муаммоли кўчалар
14:29 / 2024-07-24

Тошкентнинг йирик ва муҳим кўчалари бўлган Муқимий ва Ш. Руставели кўчалари автобус ҳайдовчилари учун катта муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Ҳар куни мазкур кўчалардаги бекатларга келишда ҳайдовчилар йўлни тўсиб қўйган автомобиллар билан тўқнаш келишади. Бу автомобиллар автобусларнинг ҳаракатига жиддий тўсқинлик қилади ва йўловчиларни ўз манзилига тез ва хавфсиз етказиш ишларига халал беради.

Автобусларнинг ҳаракатини яхшилаш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилаётган бўлса-да, айрим кўчаларда инфратузилма камчиликлари ҳали ҳам мавжуд. Хусусан, автобуслар ҳаракати учун мўлжалланган йўл бўлаги ва оралиқ бекатлар енгил автотранспорт воситалари томонидан доимий банд қилиниши, йўл бўйида жойлашган дарахтларнинг буталанмаганлиги автобуслар ҳаракатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ходимлари ва ЙПХ ЙҲХБ билан ҳамкорликда мунтазам равишда тозалаш тадбирлари ташкил этилсада, аксарият бекатлар ҳанузгача тураргоҳларга айлантириб қўйилмоқда.

2-сонли автобус йўналиши мутахассиси Сирожиддин Жалиловнинг сўзларига кўра, Муқимий ва Ш. Руставели кўчалари энг муаммоли кўчалардан бири ҳисобланади. Унинг айтишича, баъзи бекатларга кириш умуман мумкин эмас. Ҳатто жамоат транспорти учун алоҳида ҳаракатланиш бўлаги ташкил этилган бўлсада, ҳайдовчилар автомобиллар тирбандлиги сабабли ўз йўлакларидан юролмасдан, узлуксиз чизиқни босиб ўтишга мажбур бўлмоқда.

Қуйидаги видеолавҳада "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати мутасаддилари мазкур муаммолар юзасидан назорат қилувчи ваколатли ташкилот масъулларидан чоралар кўришни сўрамоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ZdRGHbXM9Ig?si=cW18twWWSCfVW1W_" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА