Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Хабарда қайд этилишича, айни вақтда Миробод ва “Эски Жува” бозорларига кузатув камераларини ўрнатиш ишлари якунланган.
Камераларнинг ўрнатилишига сабаб, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ушбу ярмаркалардаги айрим расталарда кўрсатилган нархлардан фарқли нархларда савдо қилиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу эса аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Шу сабабли, арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаларида шаффофликни таъминлаш, нархларни назорат қилиш ва сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида қўшимча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, мазкур расталарда кузатув камералари ўрнатилиши бошланди, Ҳозирги кунда Миробод деҳқон бозори ҳамда “Эски Жува” бозори (Чорсу)да кузатув камераларини ўрнатиш ишлари якунланди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда ва тез орада Тошкент шаҳрининг барча йирик бозорларидаги арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаларида ўрнатилади.
Ш.Маматуропова,
ЎзА