Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади
09:08 / 2024-05-21

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, реконструкция ва таъмирлаш олиб борилаётгани сабабли пойтахтнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча тўхтатилади.

Қайд этилишича, Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача, шунингдек, Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача 20 май куни соат 22:00 дан 21 май 06:00 га қадар ҳамда 21 май куни соат 22:00 дан 22 май 06:00 га қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.  

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА