Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги автобус йўналишлари бир кунда 1 миллиард сўмдан зиёд даромад қилган
16:53 / 2023-09-06

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг хабар беришича, 5 сентябрь куни автобус ва электробуслар 851 минг 33 йўловчига хизмат кўрсатган. Шунингдек, 5 сентябрь, яъни бир кунда пойтахтдаги автобус йўналишлари 1 миллиард 38 миллион 884 минг сўм даромад қилган.

Хабарда қайд этилишича, автобус йўналишлари сони — 167 та, йўналишга чиқарилган автобуслар сони — 1700 та, қатновлар сони эса 21 минг 234 тани ташкил этган. Оралиқ интервал эса15-20 дақиқани ташкил этган.  

Бу рақамлар ўтган йилги билан солиштирилганда 2022 йилнинг 5 сентябрь куни автобус йўналишлари сони 152 та, йўналишга чиқарилган автобуслар сони 841 та, йўловчилар сони 414 минг 874 нафар, қатновлар сони 11 минг 127, оралиқ интервал 15-20 дақиқа, даромад — 482 миллион 574,4 минг сўмни ташкил қилган.  

ЎзА