Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги 10 қаватли турар-жой биноси томига қўшимча уй қураётган шахс жаримага тортилди
09:47 / 2023-07-21

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 10 қаватли турар жой том қисмида ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари олиб борилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 июль куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур манзилда ўрганиш ишларини олиб борган. Натижада 96-хонадон мулкдори кадастр ҳужжатларида мавжуд бўлган мансарданинг ён қисмига ўзбошимчалик билан қўшимча жой қуриб олгани аниқланган. 

Инспекция томонидан ўз ваколати доирасида фуқарога 15 кун муддат ичида, яъни 25 июль кунига қадар бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма берилган. 

Шунингдек, унга МЖтКнинг 159-моддасига асосан, маъмурий жарима қўлланилган. Хабарда қайд этилишича, тартибга кўра белгиланган мажбурий кўрсатма талаблари фуқаро томонидан бажарилмаган тақдирда ФИБ судга мажбурий тартибда бартараф этиш тўғрисида даъво аризаси киритилади. 

ЎзА