Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда жиззахлик ҳокимларнинг малакаси оширилмоқда
13:30 / 2023-05-07

Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин, Фориш, Янгиобод ва Ғаллаорол туманлари ҳокимлари ва уларнинг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари республикамиз пойтахтида малака ошириш сабоқларида иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 февралдаги Жиззахга ташрифи давомида номлари юқорида зикр этилган вилоятдаги тоғли ва тоғолди туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар дастурини ва амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш, шу туманлар ҳокимларини соҳалар ривожидан келиб чиқиб, малакасини ошириш, бунда мамлакатимизнинг энг иқтидорли профессор ва олимлари, тадбиркорлари, туманларни иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўқитиш ишларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эди. 
Президентимизнинг ана шу топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида 5 та туман ҳокимлари ва уларнинг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари Тошкент шаҳрида ўз малакаларини ошириш сабоқларида қатнашмоқда.
– Тажриба сабоқларининг туманни барқарор ва жадал ривожлантиришнинг янги омиллари, шунга мос ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни кўтариш тенденциялари, табиий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш ва уларга тадбиркорларни кенг жалб этиш соҳаларини ўрганиш бўйича аниқ мисоллар билан дастлабки сабоқларни олдик, – дейди Бахмал тумани ҳокими Муса Анорбоев. – “INNO” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида ҳам бўлиб таълим, фан ва ишлаб чиқаришни уйғунлашуви асосида яратилган маҳсулотлар, ишланмалар, IT дастурлар билан танишдик. Бугунги сабоқлардан келиб чиқиб, туманимиз ёшларига янги иш ўринлари яратишда шу соҳани янада ривожлантиришни асосий мақсад қилиб қўйдим.
Малака ошириш сабоқларининг кейинги кунларда Бахмал, Зомин, Фориш, Янгиобод ва Ғаллаорол туманлари ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари ушбу жараёнлар давомида давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни янада жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон тармоқлари, туризм ва бошқа шу каби соҳаларни ривожлантириш бўйича ўз билим ва кўникмалари ҳам оширилади.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА