Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда жип триал бўйича автопойга ўтказилади
16:55 / 2019-10-08

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Бектемир туманидаги махсус майдонда автопойга ишқибозлари иштирокида жип триал бўйича навбатдаги мусобақа ўтказилади.


Жорий йилнинг 20 октябрь куни Бектемир туманидаги махсус майдонда автопойга ишқибозлари иштирокида жип триал бўйича навбатдаги мусобақа ўтказилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, стандарт ва экстрим йўналишларида ўтказилиши режалаштирилган мусобақада ғилдирак формуласи 4х4 бўлган исталган авто билан қатнашиш мумкин.

Ўзини автопойга устаси деб билган, нотекис йўлларда транспорт воситасини маҳорат билан бошқара олувчи ҳамда кутилмаган вазиятлардан уддабуронлик билан чиқиб кета оладиган моҳир ҳайдовчилар ушбу мусобақада иштирок этиши мумкин.

Бунинг учун 16 октябрга қадар рўйхатдан ўтиш лозим. 

Мусобақа Ўзбекистондаги экстримал ва тоғ туризми федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.