Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ЮНЕСКОнинг II Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади
17:35 / 2022-07-26

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида 2022 йилда Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси (Глобал форум)ни юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўришга бағишланган ҳамда Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил I ярим йиллигида амалга оширган ишлари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, ЮНЕСКО Бош кароргоҳининг Узлуксиз таълим сиёсати ва тизимлари бўлими бошлиғи Чакрун Борхен ва ЮНЕСКО Бош қароргоҳининг Эрта ёшдаги болаларни ривожлантириш дастури мутахассиси Диавара Рохая иштирок этди. 

Тадбирда қайд этилганидек, Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси жорий йилнинг 14 ноябрида бўлиб ўтади. Тадбирнинг Тошкент шаҳрида ўтказилиши мамлакатимизда эришилган ютуқ ва марраларни, мактабгача таълимни ривожлантириш моделини намойиш этиш ва тажриба алмашиш имконини беради. 

Матбуот анжуманида II Бутунжаҳон конференцияси ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Хусусан, ушбу конференциянинг мақсади аъзо давлатларнинг кичик ёшдаги болалар тарбияси ва таълимига зиёли жамият қуриш ва мунтазам ривожланиш стратегияларининг муҳим қисми сифатида қаровчи янгиланган сиёсий қарашларни такомиллаштириш ва сармояларни оширилишидан иборатлиги қайд этилди. 

“Кичик ёшдаги болалар тарбияси ва таълими бўйича Тошкент ҳаракатлар дастури”ни қабул қилиш режалаштирилган. 

– Конференция қатнашувчилари аъзо давлатлар ҳамда ҳамкор давлатлар вакилларидан иборат бўлади, – деди ЮНЕСКО Бош қароргоҳининг Эрта ёшдаги болаларни ривожлантириш дастури мутахассиси Диавара Рохая хоним. – Шунингдек, аъзо бўлмаган давлатлар, ЮНЕСКО ўзаро аъзолик келишувларини якунлаган БМТ тизимидаги муассасаларнинг вакиллари, халқаро давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда бошқа нодавлат ташкилотлари ва тизимлари, жамғармалар, икки томонлама муассасалар ва шу каби институтлар йиғилишга кузатувчи сифатида таклиф қилинади. 

Гулноза Бобоева, ЎзА