ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизда 17 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида қиличбозликнинг шпага, сабля ва рапира йўналишлари бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан энг кучли ёш қиличбозлар иштирок этмоқда.
[gallery-27562]
Чемпионатнинг илк кунида 120 нафардан ортиқ спортчи шпага йўналиши бўйича яккалик баҳсларида куч синашди. Кейинги кунларда ҳам яккалик ва жамоавий баҳслар ўтказилиши режалаштирилган.
Мусобақа ёш спортчиларнинг маҳорат даражасини ошириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда мамлакатимизда қиличбозлик спорт турини янада оммалаштиришга хизмат қилади.
[gallery-27563]
Ўзбекистон чемпионати 14 февралга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН, Мумтозбегим Абдумўминова (сурат), ЎзА