Тошкентда ёш теннис юлдузлари порламоқда
Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида теннис бўйича эркаклар ўртасида "Grand palace cup" халқаро турнири давом этмоқда.
M15 таснифидаги мусобақа яккалик баҳсларининг илк даврасида икки ҳамюртимиз – Раҳимбек Иброҳимов, Максим Шин ўзаро рақобатлашди. Учрашувда Максим 6:7, 6:0, 6:3 ҳисобида зафар қучиб, иккинчи даврада чехиялик Доминик Палан билан рақобатлашадиган бўлди.
Шунингдек, жуфтлик баҳсларининг нимчорак финалида тажрибали теннисчимиз Денис Истомин нейтрал теннисчи Евгений Карловский билан биргаликда ҳамюртларимиз Дамир Абдусамадов ва Амир Милушевни 7:6, 6:4 ҳисобида таслим қилди.
Энди Денис ва Евгений чорак финалда италиялик Александр Бинда ва нейтрал теннисчи Иван Денисовга қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА