Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда йирик ёнғин содир бўлди
14:37 / 2025-09-11

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 12:40 атрофида Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қушбеги кўчасида жойлашган пластик қувурлар ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:46 да етиб бориб, ёнғин соат 13:08 да қуршаб олинган ва соат 13:15 да тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Етказилган зарар миқдори ва ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси бошлиғи етиб борган.

Ш.Маматуропова,

ЎзА