French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда «Янгиамаркет» II ҳунармандлар фестивали ўтказилади
08:13 / 2022-08-05

Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғида 6-7 август кунлари «Янгиамаркет» ҳунармандлар, рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва мусиқачиларнинг иккинчи фестивали бўлиб ўтади.

Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида ҳамда EXPRESS 24 хизмати ҳамкорлигида ташкиллаштирилмоқда.

«Янгиамаркет» — янги форматдаги тадбир бўлиб, бизнес, маданият ва санъатнинг кўплаб соҳалари вакилларини ўзида жамлайди.

Икки кунлик фестиваль дастурида Samocean (Самара дуэти), DIOR (Москва), Valeri (Тошкент), CОC (Тошкент) каби маҳаллий ва хорижий ёш ижодий гуруҳлар ўз мусиқий чиқишларини намойиш қилади.

 

ЎзА