Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда янги черков очилди
18:41 / 2019-09-01

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида “Логос” черковининг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.


Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида “Логос” черковининг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда христиан протестантликка эътиқод қилувчи дин вакиллари иштирок этди.

– Ўзбекстон Республикаси мустақиллигининг ўтган 28 йиллик даврида мамлакатда дин, эътиқод эркинлигига кенг имконият берилди, барча дин вакилларининг ўзлари сиғинадиган дини амалларини бажариши учун барча шароитлар яратилган, – дейди “Логос” протестант масиҳийлар черкови бош пастори Сергей Тернавой. – Ўзбекистон ҳудудида Тўлиқ инжил масиҳийлар черкови марказига тегишли 50 дан ортиқ қонуний тарзда фаолият юритаётган христиан ибодатхоналари бор. Ибодатхонамиз 2005 йил қурилган, давлат кадастр рўйхатидан ўтган. Август ойи охирида черков давлат диний идоралари томонидан тегишли рўйхатдан ўтди.

Черковда ибодат қилиш учун бутун Тошкент шаҳри ва вилоят ҳудудларидан христиан протестантлари келмоқда. Ибодатхонада бир вақтнинг ўзида юздан ортиқ диндорлар ибодат қилиши мумкин.

photo_2019-09-01_18-41-34.jpg