ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги гимнастикага ихтисослаштирилган республика болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари мактабида спорт акробатикаси бўйича “Asian Stars” халқаро мусобақаси бошланди.
Спорт акробатикаси – мослашувчанлик, чаққонлик, куч, мувофиқлаштириш ва мувозанат машқларини ўз ичига олади. Акробатик композицияларнинг жами 5 тури мавжуд. Дастурнинг ҳар бир турида спортчилар бир, икки ёки учта машқни бажаради. Спорт акробатикасида бажариладиган машқлар 3 турга бўлинади. Жумладан, баланс машқлари (статик), вольтизинг машқлари (отиш), комбинацияланган машқлар (мувозанат ва вольтизинг комбинацияси)дан иборат. Чиқишлар спорт гимнастикасида қабул қилинган тизим бўйича баҳоланади.
[gallery-26434]
Халқаро мусобақада Озарбайжон, Беларус, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва мамлакатимиз спортчилари иштирок этаётир. Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Нукус ҳамда Тошкент шаҳри акробатлари мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари 28 ноябрь куни маълум бўлади.
Камола ЮСУПОВА, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА