Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда яна бир халқаро конференция бошланди
12:12 / 2023-11-24

Айни пайт Тошкент шаҳридаги Халқаро бизнес марказида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти институтлари ва имконияти чекланган шахслар иштирокини кенгайтириш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Тадбир давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида ишлаб чиқилган БМТ Бош Ассамблеясининг “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролар ва фуқаролик жамияти иштирокини кенгайтириш тўғрисида”ги резолюция лойиҳаси ҳамда Ўзбекистоннинг 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалари бажарилишида фуқаролик жамияти институтлари ва имконияти чекланган шахслар иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Қайд этиш керак, мазкур форум мамлакатимиз парламенти ҳар икки палатаси ташаббуси билан ўтказилаётган “Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги” доирасида ташкил этилди.

Анжуман хусусидаги батафсил маълумотларни ЎзАда кузатиб боришингиз мумкин.

Б.Худойбердиев,

ЎзА