Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда яна 59 та янги электробус йўналишларга чиқарилди
14:15 / 2023-05-11

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг маълум қилишича, Хитойдан олиб келинган электробусларнинг яна 59 таси қатновни бошлади.

Хитойда ишлаб чиқарилган "Yutong" русумли электробусларнинг 59 таси бугун, 11 май кунидан бошлаб қуйидаги йўналишларга тасарруф этилмоқда.  

— 12 донаси "4-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 45-сонли "Бошлиқ мавзеси – FOOD CITY савдо мажмуаси" автобус йўналишига;  

— 14 донаси "12-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 40-сонли "Сергели мавзеси 12-даҳа – Тошкент вокзали" автобус йўналишига;  

— 10 донаси "18-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 85-сонли "Қорақамиш 2/4 мавзеси – Тошкент МУМ" автобус йўналишига;  

— 4 донаси "4-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 8-сонли "Олчазор маҳалласи – Чилонзор мавзеси 25-даҳа" автобус йўналишига.  

Автобуслар сони кўпайтирилмоқда:  

— 1 донаси "1-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 13Т-сонли автобус йўналишига;  

— 1 донаси "4-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 57-сонли автобус йўналишига;  

— 5 донаси "7-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 94-сонли автобус йўналишига;  

— 4 донаси "8-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 100-сонли автобус йўналишига;  

— 1 донаси "8-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 67-сонли автобус йўналишига;  

— 3 донаси "8-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 51-сонли автобус йўналишига;  

— 1 донаси "8-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 95-сонли автобус йўналишига;  

— 3 донаси "18-Автобус саройи" филиалига бириктирилган 53-сонли автобус йўналишларига хизмат кўрсатиш учун бириктирилган.  

 

Ш.Маматуропова,

ЎзА