Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда халқаро кураш семинари давом этмоқда
11:13 / 2025-10-25

Шу кунларда Тошкент давлат транспорт университетида Халқаро кураш институти, Спорт вазирлиги, Халқаро кураш ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган уч ойлик онлайн курснинг якуний амалий босқичи ўтказилмоқда.

Кеча тадбирнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган IKA вице-президенти, Осиё кураш конфедерацияси раҳбари Комил Рўзиев, Халқаро кураш ассоциацияси бош котиби Муҳаммад Ризо Нассири, Халқаро кураш институти ректори Ҳабибулла Тожиев, шунингдек профессор-ўқитувчилар, хорижий экспертлар ҳамда 15 га яқин мамлакатдан келган 30 нафардан зиёд курс тингловчилари назарий ва амалий машғулотларнинг аҳамияти, курашнинг янги давр спорти сифатида халқаро майдонда оммалашишида малакали мутахассисларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлашди.

Халқаро даражадаги мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш ҳамда кураш бўйича ягона стандартлар асосида мутахассислар билимини оширишга қаратилган бир ҳафталик интенсив амалий машғулотлар давомида иштирокчилар кураш усуллари, атамалар ва машғулот методикаси бўйича таҳсил олишади.

Таълим жараёнида мутахассисларга билим ва маҳоратларини амалда синаш, уларни янада такомиллаштириш имкони тақдим этилади.

Т.Рўзиев, ЎзА