Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда халқаро конференция бошланди
10:01 / 2022-11-13

Ҳар 10 йилда бир марта ўтказиладиган анжуман олди тадбирлари бошланди.

Хабарингиз бор, эртага пойтахтимизда ЮНEСКОнинг Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйича II Жаҳон конференциясига старт берилади.

Тошкентдаги Ҳилтон меҳмонхонасида мазкур анжуман олди тадбирлари бошланди. Айни пайтда бу ерда Нодавлат ташкилотлар форуми бўлиб ўтмоқда.  

Шунингдек, бугунги дастурдан Фуқаролик жамияти ташкилотлари форумлари, инновация ва ёшларни жалб қилиш ҳамда ёш ота-оналар учун инклюзивлик, сифат ва фаровонлик мавзуларида Ёшлар форуми, Юнеско ходимларининг мажлиси ўрин олган.  Куннинг иккинчи ярмида #wearethechildren фотокўргазмасининг тантанали очилиш маросими ўтказилади.  

Эслатиб ўтамиз, мазкур нуфузли анжуманда 150 га яқин давлатдан вакиллар иштирок этиши кутиляпти. Форум 14-16 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

 

Моҳигул Қосимова,

Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА