Тошкентда волейбол бўйича 16 ёшлилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Йигитлар ўртасида ташкил этилган мусобақада бугун гуруҳ босқичи якунланиб, плей-офф босқичи иштирокчилари аниқланади. Ҳамюртларимиз илк учрашувни Гонконг жамоасига қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоиз, жамоамиз иштирок этаётган “А” гуруҳидан 3 та жамоа ўрин олган. Бугун волейболчиларимиз гуруҳ пешқадамлиги учун сўнгги турда қозоғистонлик тенгқурларига қарши баҳс олиб борди. “Юнусобод” спорт мажмуида бўлиб ўтган учрашувни юқори устунликда ўтказган волейболчиларимиз 3:0 ҳисобида рақибларини мағлуб этди.
[gallery-12877]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА