Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда умумий овқатланиш объектлари фаолияти ўрганилмоқда
16:26 / 2026-02-19

Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Санитария-эпидемиология қўмитаси мутахассислари ва экология соҳасидаги ваколатли органлар билан ҳамкорликда белгиланган талабларга риоя қилмаган ҳолда фаолият юритаётган сомса, кабоб, мангал тайёрланадиган объектлар ва бошқа дўконларга нисбатан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Текширувлар давомида чиқиндиларни тозалаш бўйича муҳандислик ечимларига эга бўлмаган ҳолда пиёдалар ҳудудларида ва турар-жой бинолари яқинида тандир, печ ва мангалларни жойлаштираётган объектлар аниқланмоқда. Бундай нуқталар фаолияти эса қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар тўхтатиб турилиши лозим.

Маълумки, тозалаш ва тутун чиқариш тизимларисиз ишлаш аҳоли саломатлигига хавф туғдиради, шаҳар муҳити сифатини ёмонлаштиради ва фуқароларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлади.

Тадбиркорлик субъектларига қисқа муддатда фаолиятни қонунийлаштириш, санитария талабларига риоя қилиш, фильтрлар ва самарали тутун чиқариш тизимларини ўрнатиш, шунингдек, технологик жараёнларни экологик меъёрларга мувофиқлаштириш қатъий тавсия этилади.

Санитария-эпидемиология хизмати ва экология органларининг назорат тадбирлари давом эттирилади. Қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА