Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Туркманистон маҳсулотлари кўргазмаси очилади
11:59 / 2024-06-30

Туркманистон – Ўзбекистон қўшма комиссияси ва Туркманистон – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари доирасида 15-16 июль кунлари Тошкентда “Туркманистонда ишлаб чиқарилган” маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ҳукумат йиғилишида Бош вазир ўринбосари Б.Отдаев таъкидлашича, мазкур тадбир “Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси”га мувофиқ юқори даражада эришилган келишувларни  амалга ошириш чораларига асосан ташкил қилинади.

Президент Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Туркманистоннинг яқин ҳамкори эканини таъкидлаб, Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Туркманистон – Ўзбекистон қўшма комиссияси 18-мажлиси ҳамда давлат раҳбарларининг навбатдаги йиғилишига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан кўрсатма берган.

– Шу билан бирга маҳаллий маҳсулотлар миллий кўргазмасини ташкил этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди, – деб ёзган Туркманистон Давлат ахборот агентлиги.