Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда тунги рейдга тушган 10 ҳолат (+видео)
18:01 / 2025-11-27

Тошкент вилояти ҳудудларида ҳаво сифатини яхшилаш ва иссиқхоналардаги иситиш тизимларига оид экологик талабларга риоя этилишини назорат қилиш мақсадида кенг кўламли экологик ва профилактик рейдлар давом этмоқда.

1-ҳолат: Чиғатой маҳалласининг Шифобахш сувлар кўчасида жойлашган, фуқаро Г.С. Зияевга тегишли иссиқхона текширув пайтида вақтинча фаолият юритмаётгани маълум бўлди. Шунга қарамай, хонадон ҳовлисида ёқилғи турига кирмайдиган ҳар хил чиқиндилар очиқ алангада ёқилгани аниқланган.

Экологик талабларни бузиш ҳолати бўйича Миллий гвардия ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилди ва тегишли тартибда ҳужжатлар юритилди.

2-ҳолат: Кенсой маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Х.А.Акрамовга тегишли гул етиштиришга мўлжалланган иссиқхона текширувдан ўтказилганда, қўлбола усулда ўрнатилган фильтрнинг етарлича тозалаш функциясини бажармаётгани маълум бўлди.

3-ҳолат: Қорариқ маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Қ.Тоҳировнинг гул етиштиришга мўлжалланган иссиқхонаси текширилганда, қозонхонада турли чиқиндилар ёқилаётгани аниқланди.

4-ҳолат: Қорариқ маҳалласида фуқаро М.А.Талиповга тегишли гул етиштиришга мўлжалланган иссиқхонада фильтр ўрнатилган бўлса-да, у ҳавони етарли даражада тозаламаслиги ошкор бўлди.

5-ҳолат: Кўксарой маҳалласи  ҳудудида фуқаро Б.С.Шакировнинг помидор етиштиришга мўлжалланган иссиқхонасида ҳам юқоридаги ҳолат қайд этилди.

6-ҳолат: Кенсой маҳалласи ҳудудида фуқаро Ф.Ф.Исломов иссиқхонасида (гул етиштиришга мўлжалланган) фильтр қурилмасиз кўмирдан фойдаланаётгани аниқланди. 

7-ҳолат: Кенсой маҳалласи  ҳудудида фуқаро Х.А.Акромов иссиқхонасида (гул етиштиришга мўлжалланган) фильтр ўранатгани, бироқ у етарлича  тозаламаётганлиги аниқланиб,  ҳолат бўйича Экология ходимлари томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

 

8-ҳолат: Шамсиобод маҳалласи  ҳудудида фуқаро Х.Т.Жўрабоев иссиқхонасида (помидор етиштиришга мўлжалланган) фильтр қурилмасиз кўмирдан фойдаланаётгани аниқланди. 

9-ҳолат: Қирариқ маҳалласи  ҳудудида яшовчи фуқаро Д.Қ.Тохиров иссиқхонасида қўлбола усулда фильтр ўранатилгани, бироқ бу фильт етарлича  тозаламаётгани аниқланиб,  ҳолат бўйича Экология ходимлари томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

10-ҳолат: Кенсой маҳалласи ҳудудида иссиқхонада фильтр қурилмасиз кўмирдан фойдаланаётгани аниқланди. 

Тунги рейд давомида аниқланган камчиликлар Тошкентдаги айрим иссиқхоналарда экологик меъёрларга риоя этиш ҳали ҳам етарли даражада эмаслигини кўрсатмоқда. Чиқинди ёқиш, самарасиз фильтрлар ва назоратсиз иситиш тизимлари нафақат атроф-муҳит, балки аҳоли саломатлиги учун ҳам жиддий хавф туғдиради. Аниқланган ҳолатлар бўйича Миллий гвардия, Экология бошқармаси ва тегишли идоралар томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди, айрим объектлар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу каби чоралар келгусида ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни камайтириш, ишлаб чиқарувчиларда масъулиятни ошириш ва экологик маданиятни юксалтиришга хизмат қилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7jEQmWgAXeU" title="Toshkentda tungi reydga tushgan 10 holat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Рейдлар давом этмоқда.

Мусулмон Зиё, Ойбек Давронов (видео), ЎзА