Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биноси қурилишига старт берилди
12:33 / 2021-12-10

Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин ва Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдужаббор Рахмонзода 8 декабрь куни Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси учун янги бино қурилишига старт берди. Бу ҳақда «Ховар» агентлиги Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга таяниб хабар бермоқда.

Тожикистон элчихонасининг янги биноси 1,40 гектарлик ҳудудда қад ростлайди. “Элчихона учун ер ажратиш бўйича Тожикистон билан Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида келишувга эришилган”, дейилади хабарда.


Лойиҳага кўра, Элчихона мажмуаси Тожикистон дипломатик миссияси раҳбарининг қароргоҳи, консуллик биноси, элчихона ходимларининг яшаш хоналари, зиёфат ва конференц заллар, спорт майдончаси ҳамда автотураргоҳдан иборат бўлади.
«Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Рахмоннинг ушбу  ташаббуси икки мамлакат ва икки қардош халқ ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда ва ўзаро ҳамкорликларни янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга», — дея таъкидланади Тожикистон ташқи ишлар вазирлигидан тарқатилган хабарда.

С.Раҳимов