Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ўтказиладиган Халқаро инвестиция форуми ноябрга қолдирилди
18:42 / 2020-02-21

Бугун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Бугун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда коронавируснинг тарқалиши туфайли март ойига режалаштирилган Халқаро инвестиция форуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг ялпи мажлиси 2020 йилнинг ноябрь ойига кўчирилиши расман эълон қилинди.

Асосий сабаблардан бири форум иштирокчилари, жумладан, хорижий меҳмонлар ва мамлакатимиз фуқаролари ўртасида вирус тарқалишига йўл қўймаслик зарурлигидир.

— Расмий сана кейинроқ эълон қилинади, — дейди инвестиция ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков. — Форум давомида лойиҳалар имзоланиши кутилган эди. Ўйлайманки, март ойида тайёр бўладиган битимлар, ноябрь ойидан олдин, ўз вақтида имзоланади. Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида Халқаро инвестиция форуми кам одам иштирок этиш ниятини билдиргани, яъни уларнинг фақат учдан бир қисми рўйхатдан ўтгани учун кўчириляпти, деган маълумотлар нотўғри.

Форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтганлар сони ташкилий қўмитаси томонидан кутилган рақамлардан бир мунча ортиқ натижани кўрсатди. Жумладан, жами рўйхатдан ўтганлар сони 1706 киши, шундан бизнес вакиллари – 1284, хорижий ҳукумат вакиллари – 422, оммавий ахборот воситалари вакиллари – 42 кишини ташкил этди. Рўйхатдан ўтганлар дунёнинг жами 63 та мамлакати вакилларидир.

Ташкилий қўмита илгари рўйхатдан ўтган шахсларни янги муддатлар тўғрисида хабардор қилиш бўйича ишларни ташкиллаштиради, шунингдек, Тошкент Халқаро инвестиция форуми ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши ялпи мажлисини жаҳон ишбилармон доиралари ва етакчи оммавий ахборот воситалари орасида кенг тарғиб қилиш бўйича ишларни давом эттиради.

Қўшимча равишда Тошкент Халқаро инвестиция форуми ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг ялпи мажлиси тўғрисида аниқ маълумотлар ҳақида хабардор бўлиш учун сайтимизни кузатиб боринг.