Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда «Тижорат кўчмас мулкини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди
14:31 / 2023-03-17

Пойтахтимизда «Ўзбекистон баҳоловчилар, экспертлар ва маслаҳатчилар жамияти» жамоат бирлашмаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамкорлигида “Тижорат кўчмас мулкини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир ташкилотчилари, меҳмонларнинг табрик сўзларидан сўнг анжуман ўз ишини бошлади. Юқори даражада ташкил этилган йиғилишда  мутахассислар тижорат соҳасида кўчмас мулкни баҳолашнинг энг муҳим жиҳатларини муҳокама қилди.

Дастлаб Карцев П.В. “Савдо марказларини баҳолаш” мавзусида  тақдимот қилиб, иштирокчиларга ушбу объектларни даромад ёндашуви билан баҳолаш ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, анжуманнинг иккинчи қисми “Тижорат кўчмас мулкини баҳолаш” номли сессияда ўз ишини давом эттириди. “Баҳолаш фаолияти учун кадрларни тайёрлаш ва  уларнинг малакасини ошириш – Ўзбекистонда баҳолаш хизматлари бозорини яратишнинг муҳим шарти” мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.

[gallery-11016]

Бундан ташқари, ҳар бир сессия давомида соҳа мутахассислари томонидан қизиқарли тақдимотлар намойиш этилди, муҳим йўналишларни қамраб олган жаҳон тажрибаси намуна сифатида кўрсатилди.

Тадбир якунида иштирокчилар саволларига баҳолаш ташкилотларининг ҳудудий вакиллари билан ўрнатилган видоеанжуман орқали жавоб берилди.

ЎзА