Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда “Сунъий интеллект ва халқаро ҳуқуқ” мавзусида II-халқаро конференция ўтказилди
17:59 / 2025-12-03

Бугун пойтахтимиздаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Сунъий интеллект ва халқаро ҳуқуқ” мавзусида II-халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Анжуманда БМТ, давлат идоралари, хорижий ва маҳаллий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлар вакиллари иштирок этди.

[gallery-26537]

Йиғинда сунъий интеллектни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга оид тенденциялар, AI хавфсизлиги, глобал стандартлар, ахборот алмашинуви механизмлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистоннинг ушбу соҳадаги миллий стратегияси ва амалий ташаббуслари тақдим этилди.

Тадбир якунида ЖИДУ ҳузурида сиёсат, ҳуқуқ ва иқтисодиёт соҳаларида сунъий интеллект бўйича тадқиқотлар олиб борадиган махсус марказ ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Қолаверса, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, банк-молия, солиқ ва божхона йўналишларида СИни жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди. 

Д.Ҳакимов, Ў.Ҳайитов (сурат), ЎзА