Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда “Sport Fest – 2021” спорт фестивали бўлиб ўтмоқда
19:20 / 2021-06-28

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида беш муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши “Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун шароит яратиб бериш” юзасидан “Sport Fest – 2021” спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

“Sport Fest – 2021” доирасида спортнинг 12 тури бўйича пойтахт уюшмаган ёшлари ўртасида (футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, кураш, қўл жанги, Street workout, армрестлинг, шахмат, югуриш, баҳодирлар ўйини, стол тенниси) мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

Пойтахтнинг “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуида ўтаётган спорт фестивали ғолиб ва совриндорлари эртага маълум бўлади.

[gallery-2946]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА