French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда сифатли ва хавфсиз лифтлар ишлаб чиқарилмоқда (+видео)
19:15 / 2025-02-14

Яқинда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан мутахассислар ва ОАВ вакиллари учун кўп қаватли уйларда лифтлар хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир доирасида иштирокчилар “TEXNOPARK” МЧЖ лифтларнинг мувофиқлигини баҳолаш лабораторияси ва лифт-эскалатор ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишди. Шунингдек, мутахассислар лифтларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Маълумотларга кўра, республикада 11 428 та лифт мавжуд бўлиб, улардан 2 100 таси 2021-2024 йилларда янгиланган. Айни кунларда эскирган ва хизмат муддати ўтган лифтларни янгилаш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, тадбирда “TEXNOPARK” диспетчерлик маркази орқали лифтларнинг хавфсизлиги назорат қилинаётгани, уларга видеокузатув ва фавқулодда алоқа тизими ўрнатилгани таъкидланди. Бу эса авария ҳолатларини тезкор бартараф этиш имконини бермоқда.

Пресс-тур якунида иштирокчилар “LIFTEES” хусусий корхонаси фаолияти билан танишиб, лифтларнинг техник хизмат кўрсатилиши ва соҳада кадрлар тайёрлаш борасидаги ишлар ҳақида маълумот олди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/OaHproGV2Y0" title="Toshkentda sifatli va xavfsiz liftlar ishlab chiqarilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Зиёдуллаева, А.Аҳмедов, ЎзА