Тошкентда Швейцария кунлари
Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 29 ноябрь-2 декабрь кунлари "Tashkent City Mall" ва "Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхоналарида “Сифат. Инновация. Ишонч” шиори остида Швейцария кунларини ўтказади.
Тадбирда 25 дан зиёд хорижий компания иштирок этади. Ушбу анъанавий платформа Ўзбекистон – Швейцария ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаб, давлатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортчиларимизга бой тажриба тўплаш имконини тақдим этади.
Б.Худойбердиев, ЎзА