Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда ШҲТ халқаро ярим марафони ўтказилади
09:44 / 2022-02-22

Ўзбекистон Республикасининг 2021-2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида 80дан ортиқ турли даражадаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шундай тадбирлардан бири 2022 йил 27 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ халқаро ярим марафонидир. Мазкур тадбир доирасида «Наврўз» умумхалқ байрамига бағишланган IV халқаро Тошкент ярим марафони ташкил этилади. 
2016 йилдан бошлаб ҳар йили ташкилотга аъзо давлатлар спортчилари иштирокида ўтказиб келинаётган мазкур спорт тадбири жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этишига имкон яратиб, олимпия, паралимпия ва миллий спорт турларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

Шунингдек, аъзо давлатларнинг спорт федерациялари ўртасидаги бевосита алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшади. 
ШҲТ ярим марафонларида минглаб одамлар, жумладан, турли мамлакатлар ва қитъалардан келган профессионал спортчилар, ҳаваскор югурувчилар ва соғлом турмуш тарзи тарафдорлари ШҲТ байроғи остида бирлашадилар.

Пойтахтимизда ўтказилиши кутилаётган ярим марафон дастури икки масофани ўз ичига олган бўлиб, иштирокчилар – 3 км. ва 21,0975 км. масофага югуриб, куч синашади.

Ярим марафон маршрути пойтахтимиздаги "Афросиёб" ва "Бешёғоч" кўчалари чорраҳасидан бошланиб, "Нукус", Абдулла Қодирий, Абай кўчалари орқали давом этади. Енгил атлетика федерацияси матбуот хизмати.  

ЎзА