Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда шахмат бўйича яна бир турнир бўлиб ўтмоқда
11:17 / 2023-02-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида 14-18 ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида навбатдаги мамлакат чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.  

5 тур натижаларга кўра, 14 ёшдаги шахматчилар орасида Нилуфархон Имомқўзиева, Шоҳина Аҳмедова, Миразиз Қўзиев ва Шаҳрамбек Каримов 5 имкониятдан 4,5 тадан очко жамғара олди. 16 ёшлилар ўртасида Гулдона Каримова, Бахром Бахриллаев, Расулбек Абдуллаев ҳисобида ҳам шунча - 4,5 та очко бор. 18 ёшли қизлардан Мафтуна Бобомуродова, Умида Омонова, Озода Шаҳзодова, Моҳинур Ҳабибуллаева бир хил 5 имкониятдан 4 тадан очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишган. Ўғил болалардан Олмос Раҳматуллаев 4,5 та очко билан гуруҳда етакчилик қилмоқда.

[gallery-10714]

Чемпионат баҳсларининг стандарт йўналишида 9 та тур ўйналади. Ундан сўнг, рапид ва блиц йўналишларида ҳам шахматчилар ўзаро баҳсларга киришади.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари 4 март куни маълум бўлади.

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА