Тошкентда қўшимча 7 та янги автобус йўналиши ташкил этилди
“Тошшаҳартрансхизмат”ининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан бошлаб қўшимча 7 та янги автобус йўналишлари ташкил этилмоқда.
Шу сабабли, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ҳамда йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, пойтахтимизда 4 сентябрдан бошлаб автобус йўналишлари сони 167 тага етказилди. Кунлик ишга чиқарилаётган автобуслар сони 1700 тага оширилди.
ЎзА